Монополияга қарши курашиш қўмитаси раҳбари Шахрух Шарахметов UzIMEI тизими, радар ўрнатиш нуқталарининг аукционда сотилиши ва ҳайдовчилар учун Ягона имтиҳон маркази масалалари кун тартибида турган «энг мураккаб ва долзарблари» ҳисобланишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, қўмита рақобат нуқтаи назаридан бу каби ҳолатларни назорат қила оладими, унинг ваколатига кирадими ёки йўқми деган масала турибди.
Антимонополия қўмитаси Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 178 та лаборатория Intermed Innovation компаниясига ўтказилишига оид маълумотларни тақдим этмаганлиги учун ССВга нисбатан маъмурий иш қўзғатди. «Агар шу ҳафта берилмаса тегишли тартибда маъмурий жавобгарлик бўйича чоралар кўрилади», — деди қўмита вакили.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Тошкент ЭТК» томонидан DSS компаниясига ҳисобланган 1,75 млрд сўм қарздорликни асоссиз деб топиб, уни бекор қилди. Ушбу ҳолат бўйича электр тармоқ корхонасининг шикояти суд томонидан кўриб чиқилиб, рад қилинган ва қўмита қарори ўз кучида қолган.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва бошқа идораларнинг аралашувидан сўнг Аи-80 русумли бензиннинг биржа нархлари пасая бошлади. Уч кун ичида ёқилғи нархи 9 фоизга арзонлашди, харидорлар сони эса кескин ошди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси айрим корхоналардан, шу қаторда «Ўзметкомбинат» ва «Ўзавторсветмет"лардан эксклюзив ҳуқуқлари ва преференцияларидан маҳрум қилишни таклиф этди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Ягона умум республика процессинг маркази» (Uzcard) МЧЖга нисбатан олиб борилаётган ўрганишларда тегишли маълумотлар тўлиқ тақдим этилмагани сабабли ўрганиш муддати чўзилаётганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг